Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аргентина терма жамоасида Мессининг 10-рақами кимга насиб этиши мумкинлиги маълум бўлди

Аргентина терма жамоасида Мессининг 10-рақами кимга насиб этиши мумкинлиги маълум бўлди

Лионель Месси халқаро фаолиятини якунлаганидан сўнг Аргентина терма жамоасида унинг 10-рақамли либосини ким кийиши масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

The Touchline нашри ESPN Argentina маълумотларига таяниб хабар беришича, миллий жамоа мураббийлар штаби ҳозирча икки нафар футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда.

Мессидан кейин 10-рақамли либос Нико Пас ёки Лаутаро Мартинесга топширилиши мумкин. Бироқ бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини октябрь ойида ўтказган. Жанубий америкаликлар эса ёзда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Испанияга имкониятни бой берганди.

Аргентина терма жамоаси ноябрь ойида Уругвай ва Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Киритилди: 23:52 10.11.2026. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар