«Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 10-турида ўзига хос натижа қайд этди.
Squawka статистик портали маълумотига кўра, 22 ёшли футболчимиз мазкур турда рақиб майдонининг ҳужум учлигига энг кўп аниқ узатма амалга оширган ўйинчи бўлди.
Ҳусанов бу борада 16 та муваффақиятли узатма қайд этиб, барча футболчиларни ортда қолдирди.
АПЛнинг 10-турида ҳужум зонасига энг кўп аниқ узатма амалга оширган футболчилар:
Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити») — 16 та
Льюис Данк («Брайтон») — 13 та
Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 11 та
Ромео Лавия («Челси») — 11 та
Алекс Ивоби («Фулхэм») — 10 та
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси нафақат ҳимоядаги ҳаракатлари, балки жамоасининг ҳужумларини ташкил этишдаги фаоллиги билан ҳам ажралиб турди.