WSJ хабарига кўра, АҚШ Эрондан келиши мумкин бўлган хавотирлар сабаб Британиядаги Милденхолл базасидан ҳавода ёнилғи қуювчи самолётларини Германияга олиб кетмоқда.
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Америка авиациясининг кўчирилиши ҳақидаги маълумотни вазиятдан хабардор манбалар тасдиқлаган.
Нашрнинг ёзишича, эрталаб АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита ёқилғи қуйиш самолёти Буюк Британиядаги Милденхолл Қироллик ҳаво кучлари базасини тарк этиб, Германияга йўл олган.
Кейинчалик ўша авиабазадан яна бир нечта ёқилғи қуйиш самолётлари олиб келинди. Уларни Германияга ҳам, бошқа жойларга ҳам жўнатишди.
Бир неча самолёт кун давомида базани тарк этган. Милденхолл АҚШнинг Британиядаги 12 та ҳарбий базасидан биридир.
Октябрь ойида ҳам эҳтимолий теракт хавфи сабаб Ферфорд базасидаги барча Б-1 бомбардимончи самолётлари олиб чиқиб кетилган.