Россия ТИВ раҳбари АҚШнинг янги маъмурияти ҳақида фикр билдирди.
РФ ТИВ раҳбари Москвадаги Халқаро хавфсизлик форумида АҚШ билан муносабатлар ҳақида гапириб, Вашингтондан ортиқча умид қилмаётганини билдирди.
Шунга қарамай, у икки давлат ўртасида ҳеч кимнинг хавфсизлигини камситмайдиган самимий мулоқот давом этишига умид қилмоқда.
Лавров Евросиёда барқарорликни сақлаш учун КХШТ, МДҲ, ШҲТ ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик қилаётганини айтди. Унинг фикрича, Осиёда кенг қамровли мулоқот ўрнатиш учун ҳам етарли асос бор.