Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Франция Европа Иттифоқини илк бор Қўшма Штатларга қарши қаттиқ чоралар кўришга чақирмоқда. Вашингтон Европа маҳсулотларига божлар жорий қилса, Брюссел ҳам бунга жавоб қайтарaди.
"Европа ўзининг “энг кучли” иқтисодий воситасини ишга солишга тайёрланмоқда. Бу механизм қўлланса, АҚШ компаниялари Европа бозоридан қувилиши, давлат харидларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ва айрим интеллектуал мулк ҳуқуқларидан фойдалана олмаслиги мумкин”, деб ёзади нашр.
Bloomberg'нинг қайд этишича, бу восита биринчи навбатда учинчи давлатларнинг мажбурловчи ҳаракатларини тўхтатиш ва зарур бўлганда уларга жавоб қайтариш учун ишлаб чиқилган.