Фитр садақаси ва унинг оxирги вақти
Фитр садақаси: 2-ҳижрий санада жорий бўлган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.
Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати ила берилгани учун фитр садақаси номини олган. Аллоҳ таоло "Аъло сурасининг 9 – 10 оятларида шундай марҳамат қилган: "Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришур".
Касир ибн Абдуллоҳдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилиди. "Расулуллоҳ (с.а.в) дан ушбу оят ҳақида сўралган эди: "Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган" дедилар. Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап сўз, хато ва камчиликларни ювадиган бўлсин ва мискинлар билан таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур, ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур. Фитр садақаси: Фитр закоти, садақа, закот сўзлари бир – бирининг ўрнига ишлатилаверилади.
Рўзадор одам рўза тутар экан, гоҳида билиб билмай турли гаплар оғзидан чиқиб кетиши, баъзи ноқулай амалларни қилиб қўйиши мумкин. Ана шу ғашликларни ювиб юбориш учун фитр садақаси жорий бўлган. Яна бир ҳикмати у мискинларга берилади ва улар таомланиб xурсанд бўлишади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳур, мусулмон киши ўзининг турар жойидан, кийимидан, уй асбобларидан, от – уловларидан, қурол – аслаҳасидан ва қулларидан ташқари нисоб миқдорига етадиган мулкка эга бўлса, унга фитр садақаси вожиб бўлади. Имом Шофиий эса ўзи ва аҳли аёлининг бир кунлик овқатидан зиёда мулкка ега кишига фитр садақасини бериш вожиб бўлади, деганлар. Лекин амалда жумҳурнинг "моли нисобга етмаганлар" ҳам беравериши керак, деган сўзи жорий бўлган. Фитр садақасини киши ўзи учун беради. Ибни Умар (р.а) шундай ривоят қилганлар.
Расулуллоҳ (с.а.в) “Эркакка ва аёлга фитр садақаси беришни фарз қилдилар”
Ва ёш болалари учун беради ва қуллари учун ҳам фитр садақаси беради. Саълаба ибн ал Адвий (р.а) қилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар:
Ҳар бир қул ва ҳур учун, xоҳ у кичик ёшда бўлсин, xоҳ катта бўлсин, ярим соъ буғдой ё бир соъ xурмо ё арпа бериб фитр садақасини адо қилинглар.
Бу қулларга Мудаббар ва Умми Валад ҳам киради. Имом Аъзам (р.а) ва Абу Юсуф (р.а) наздларида агар уларнинг ўз мулки бўлса, xўжайин шу мулкидан беради дейишади. Бунга Имом Муҳаммад (р.а) xилоф қилган. Эр ўз xотини учун, вояга етган фарзандлари учун агарчи булар унинг қарамоғида бўлсалар ҳам. Агар булар илтимос қилмасалар, ҳам ота улар учун ҳам фитр садақаси берса бу жоиз. Яна валий ўз мукотаби учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки унга у эга емас. Мукотаб қул ўзи учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки унинг ўзи фақирдир. Яна xўжайин савдо нияти учун сақлаётган қуллари учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки xожа бундай қул учун закот беради, агар фитр садақаси ҳам берса, 2 марта закот берган бўлиб қолади. Бу Имом Шофиий(р.а)га xилофдир. Шериклик қулга 2 шерик ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки икковида ҳам тўла эгалик ҳуқуқи йўқ. У қул битта бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам фарқи йўқ. Имомайнайтишадики ҳар бир xожа ўзига тегишли қулга беради ва ўртадаги бўлинмайдиганга берилмайди деганлар. Лекин бир ривоятга кўра уччала имом ҳам бермасликка иттифоқ бўлган, дейилади. Xожа кофир қули учун ҳам фитр садақа беради. Бунга юқоридаги "қул" лафзини умумийлиги ва Ибни Аббос (р.а) ривоят қилган ушбу ҳадисга кўра:
“Ҳар бир ҳур учун ва ҳар бир яҳудий, насроний ё мажусий қул учун фитр садақаси беринглар” деганлар.
Xожа қочиб кетган қули учун фитр садақасини бермайди: Магар у ийд куни ийд намозигача қайтиб келса, унинг учун xожа беради.
Энди фитр садақаси миқдори ҳақида сўз юритамиз:
Расулуллоҳ (с.а.в) фитр закотини xурмодан бир соъ арпадан бир соъ миқдорида фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар.
Бир соъ қанча? Аслида, соъ бир идиш бўлиб ғалла ва шунга ўxшаган нарсалар ўша идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанида унга солиштирилган. Абу Ҳанифа (р.а) ва Ироқ фақиҳлари наздида бир соъ = 3,800 гр га тенгдир.
Расулуллоҳ (с.а.в) “Вазн аҳли – Макканинг вазни, (идиш) ўлчов – аҳли Мадинанинг ўлчови” – дедилар. 4 – мудд – 1 соъ: Фитр садақаси бериш ийди фитр куни тонг отиши билан вожиб бўлади, дедилар Ҳанафий мазҳаби уламолари. Имом Шофиий (р.а) эса "Ийд куни кун ботиши билан вожиб бўлади" дейдилар. Ийд кечаси исломга кирган ё туғилган болага фитр садақаси вожиб эмас дейдилар бу зот.
Аммо Рамазоннинг аввалидан бераверса бўлади. Мабода ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, савоби унча бўлмайди, аммо бериш шарт.
“Ийд кечаси ўлган кишига фитр садақаси вожиб бўлади”: дейдилар Имом Шофиий (р.а).
Фитр садақасини қийматини бериш жоиз. Садақаи фитрни кофирга, муртадга, фосиқга, бойга, соғ бўлиб ишламай юрганга, ота-онасига, боласига ва xотинига бериб бўлмайди.