Бугун 12 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Финляндия россиялик сайёҳларга Шенген визаларини тақиқламоқчи

Финляндия россиялик сайёҳларга Шенген визаларини тақиқламоқчи

Финляндия 15—16 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчилари саммитида Россия фуқароларига Европага саёҳат қилиш учун турвизалар беришни тўхтатиш ташаббуси билан чиқади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Петтери Орпо маълум қилди.

“Биз Россия Европада диверсиялар уюштиришга ҳаракат қилишидан хавотирдамиз. Унда нима учун россияликларни бу ерга сайёҳ сифатида киритиб, уларга эркин ҳаракатланишга рухсат берамиз?”, деди бош вазир.

Финляндиянинг ўзи 2022 йил сентябрь ойида Россия фуқароларига туристик визалар беришни тўхтатган ва уларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган эди. Икки давлат ўртасидаги қуруқликдаги назорат-ўтказиш пунктлари 2023 йил декабрь ойидан бери ёпиқ.

Бундан ташқари, 2025 йилда Финляндия ҳукумати “босқинчилик уруши олиб бораётган ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган” давлатлар фуқароларига, жумладан, россияликларга Финляндияда кўчмас мулк сотиб олишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Шундан сўнг, айрим истиснолардан ташқари, Россия фуқаролари учун мамлакатда уй-жой сотиб олиш деярли имконсиз бўлиб қолди. 2026 йил февраль ойида эса расмийлар аввал тузилган кўчмас мулк олди-сотди битимларини ҳам қайта кўриб чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Киритилди: 23:49 11.10.2026. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!