Финляндия президенти Александр Стубб 2025 йил 30-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Бу ҳақда Финляндия президенти матбуот хизмати маълум қилди.
31 октябрь куни Александр Стубб Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Икки давлат раҳбарлари Финляндия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, геосиёсий муаммолар ва уларнинг Европа ва Марказий Осиё учун минтақавий оқибатлари, Россия-Украина можароси атрофидаги вазиятни муҳокама қиладилар.
Ташриф доирасида Финляндия президенти бизнес-семинарда иштирок этади, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза қилади, ташқи сиёсат бўйича экспертлар билан учрашади.