Филиппиннинг марказий қисмидаги вулқон 8 апрел куни отилишни бошлаб, тўрт минг метрга яқин баландликка кул устунини чиқарди. Бу ҳақда маҳаллий сейсмология агентлигига таяниб Philippine News Agency хабар бермоқда.
Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти маълумотларига кўра, вулқон отилиши маҳаллий вақт билан соат 05:51 да юз берган.
Маҳаллий аҳоли 2024 йил декабр ойида, олдинги вулқон отилиши содир бўлганида, хавфли ҳудуддан кўчирилган эди. Канлаон атрофида аввалроқ эълон қилинган юқори даражадаги огоҳлик ҳолати сақланиб қолмоқда.