Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусийлар Исроил авиабазасига кучли ҳужум қилди

Ҳусийлар Исроил авиабазасига кучли ҳужум қилди

Ямандаги "Ансор Аллоҳ" ҳаракати ҳусийлари Исроилнинг Неватим авиабазасига "гипертовушли баллистик ракета" билан зарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сариа хабар берди.

"Яман қуролли кучларининг ракета қўшинлари Фаластин-2 номли гипертовушли баллистик ракетани ишга солиб, Фаластиннинг жанубий қисмидаги Негев ҳудудида жойлашган Неватим авиабазасига ҳужум қилиб, ҳарбий операция ўтказди," - дея у ҳусийларга қарашли Al Masira телеканали эфирида айтиб ўтди.

Сарианинг таъкидлашича, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари "ўз мақсадига муваффақиятли эришган" ракетани тўхтата олмаган.

Киритилди: 21:30 26.04.2025. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!