Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФБР Binance криптобиржасидан 6 миллиард доллардан ортиқ криптоактивлар ўғирланишида Шимолий Корея хакерларини айблади

ФБР Binance криптобиржасидан 6 миллиард доллардан ортиқ криптоактивлар ўғирланишида Шимолий Корея хакерларини айблади

АҚШ Федерал тергов бюроси (ФБР) Шимолий Корея хакерларини Binance криптобиржасидан 6 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги криптоактивларни ўғирлашда айблади.

Бу ҳақда ФБР матбуот хизмати баёнотида маълум қилинган.

АҚШ идораси тахминига кўра, 2026 йил 29 октябрь куни содир этилган киберҳужумга КХДР билан боғлиқ TraderTraitor хакерлар гуруҳи алоқадор. Бироқ баёнотда Пхеньяннинг ушбу ҳужумга дахлдорлигини тасдиқловчи далиллар келтирилмаган.

ФБР фикрича, жиноятчилар ўғирланган активларни асосан Ethereum криптовалютаcига айлантиришни, шундан сўнг уларни янада легаллаштириш учун марказлашмаган молия (DeFi) ва тезкор айирбошлаш хизматларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, идора ўғирланган маблағларни ўтказишда фойдаланилиши мумкин бўлган криптовалюта ҳамёнлари манзилларини эълон қилди ҳамда криптовалюта платформалари ва операторларини ушбу манзиллар билан боғлиқ операцияларни блоклашга чақирди.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!