Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғоналик 800 кишига Омскда иш жойи ташкил этилади

Фарғоналик 800 кишига Омскда иш жойи ташкил этилади

Омск вилоятида Фарғона улгуржи тақсимлаш логистика марказининг биринчи босқичи ишга туширилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Россиянинг Омск вилоятида бўлиб турибди.

700 млн рубллик ($8,2 млн.) лойиҳа 9 гектар майдонни эгаллаган. Унинг ҳудудида 16 та ангар, 72 та савдо дўкони ва 450 та юк машинаси учун автотураргоҳ бор.

Марказда 800 нафардан ортиқ ўзбекистонликни иш билан таъминлаш режалаштирилган, деб хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги.

Киритилди: 12:22 14.04.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!