Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада типратикан ва илонли шўрва пишираётганлар аниқланди. Ҳужжатлар судда

Фарғонада типратикан ва илонли шўрва пишираётганлар аниқланди. Ҳужжатлар судда

Ижтимоий тармоқларда илондон шўрва тайёрланаётгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси ҳамда 1-минтақавий ППХ ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида Олтиариқ тумани "Зилҳа" МФЙ ҳамда Бувайда тумани "Бостон бўво" МФЙ ҳудудларидаги қум барханларида ҳуқуқбузар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Киритилди: 14:43 05.09.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!