Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" аниқланди

Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таъминот корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида “Ф.П. С” МЧЖга қарашли Фарғона тумани, Новкент шаҳарчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Хусусан, шахобчада газ истеъмоли ҳажмини ўзгартириш мақсадида ўлчов тизимидаги патрубка ички қисмига давлат стандарти талабларига зид ташқи таъсир кўрсатилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 4 миллиард 193 миллион сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:54 22.05.2025. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!