Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонада инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Фарғонада инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун, 20-июн куни соат 11:42 да Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, “Нурафшон” МФЙдаги кўп қаватли уйлардан бирининг 6-қаватида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида "112" тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар жалб этилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиннинг кенг майдонга тарқалиши олди олиниб, у ерда бўлган 1 нафар фуқаро ҳамда қўшни хонадонда бўлган 6 нафар фуқаролар соғ-саломат эвакуация қилинган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар мавжуд эмас.

Киритилди: 15:24 20.06.2025. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!