Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада фуқарони қўрқитиб пул талаб қилган гуруҳ қўлга олинди

Фарғонада фуқарони қўрқитиб пул талаб қилган гуруҳ қўлга олинди

Жорий йилнинг 14 июн куни «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан товламачилик жинояти фош этилди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи беш нафар шахс Қува тумани фуқаросини Фарғона шаҳрининг «Беш бола» маҳалласи ҳудудидаги карьерга олиб борган. У ерда улар жабрланувчига тан жароҳати етказиб, унинг сир сақланиши лозим бўлган ҳолатини уяли телефонга тасвирга олган.

Шундан сўнг гумондорлар ушбу видеоларни жабрланувчининг яқинларига тарқатиб, уни шарманда қилиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан 8 миллион сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумондорлар жабрланувчидан 2 миллион сўм олаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари фуқароларни ҳар қандай товламачилик ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан мурожаат қилишга чақирди.

Киритилди: 16:32 18.07.2026. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!