Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада Департамент терговчиси катта миқдорда пора олаётганда қўлга олинди

Фарғонада Департамент терговчиси катта миқдорда пора олаётганда қўлга олинди

Фарғона шаҳрида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчиси ноқонуний пул мукофоти олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати маълум қилди.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс Жиноят кодексининг 167-моддаси (Озлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланувчига енгиллик яратиб беришни ваъда қилган. Хусусан, у етказилган зарар миқдорини сунъий равишда камайтириш, терговни айбланувчи фойдасига ҳал қилиш ҳамда унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиш эвазига пора талаб қилган.

ДХХ ходимлари ва Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи жиноят устида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:07 02.11.2026. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!