Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги “Х.Ф” МЧЖга қарашли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний равишда фойдаланиб келингани аниқланган.
Мутасадди мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, жамият томонидан 6 миллиард сўмлик (2,1 миллион куб метр) табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.