Фарғона шаҳрида сайёҳлик фирмасининг норасмий ходими 2 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юбориш эвазига 2 500 доллар талаб қилиб, 2 450 долларни олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 4 нафар фуқарони зиёратга юборишни ваъда қилиб, 4 300 доллар олган шахс отаси билан бирга қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.