Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фарғона шаҳри боғчаларидаги болаларнинг касалланиши ҳолати ўрганилмоқда

Фарғона шаҳри боғчаларидаги болаларнинг касалланиши ҳолати ўрганилмоқда

Фарғона шаҳридаги 2-сонли, 7-сонли ва 47-сонли МТТ тарбияланувчилари тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Дастлабки эпидемиологик суриштирувлар учун МТТларда болалар истеъмол қилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар ўрганилди. Жумладан, нонушта, тушлик, кечки тамаддида истеъмол қилган маҳсулотлари, ушбу маҳсулотларни етказиб берувчилар аниқланган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёр таомлардан бактериологик текширувлар учун намуналар олинган.

Айни вақтда эпидемиологик суриштирув ва лаборатория текширувлари давом этмоқда.

2026 йил 26 октябрь соат 11:00 ҳолатига 28 нафар бола юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи барқарор, оғир аҳволдаги беморлар мавжуд эмас.

Мурожаат қилган 23 нафар боланинг умумий аҳволи қониқарли деб баҳоланганлиги сабабли уларга тегишли тиббий тавсиялар берилиб, уй шароитида даволаниш учун рухсат этилган.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!