"Евроучлик" давлатлари — Буюк Британия, Германия ва Франция Эронга, агар Ислом Республикаси АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга рози бўлса, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияларини тиклашни кечиктиришга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда Эрон ҳукумати матбуот котиби Фотиме Моҳажерани маълум қилди.
"Европаликларнинг Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида тўғридан-тўғри мораторийни узайтириш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш шарти жуда ғалати. Европанинг учта давлати бугун биз ноқонуний деб ҳисоблайдиган шартга эга. Улар келишувдан чиққан давлат билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришимизни истамоқда", - дейди у.
Моҳажеранининг таъкидлашича, Эрон ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда АҚШ билан музокараларни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилади.