Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча бу узоқ истиқбол бўлиб, аввало томонлар ўртасида демилитаризация қилинган ҳудудни ташкил этиш ва уни ҳимоя қилиш масаласи кун тартибида турибди.

Фридрих Мерц алоҳида таъкидладики, ўт очишни тўхтатишдан сўнг АҚШнинг Украинани худди НАТО ҳимояси остидаги давлатдек муҳофаза қилишга тайёр экани — Вашингтоннинг янги ва жуда кучли позициясидир.

Киритилди: 14:48 17.12.2025. Ўқилди: 2417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!