Муҳаммад Салоҳ 2024/2025 йилги мавсумни ёрқин ўтказди ва "Ливерпуль" билан шартномасини яна икки йилга узайтирди. Бироқ жорий мавсум мисрлик учун осон кечмаяпти. Салоҳ сўнгги икки ўйинда "қизиллар"нинг асосий таркибига ҳам кира олмади.
Миш-мишлар яна 33 ёшли Салоҳни Саудия Арабистони билан фаол боғламоқда, аммо мисрлик учун Европада ҳам вариант бор. Fichajes хабарига кўра, Муҳаммадга "Галатасарой" ҳам таклиф тайёрламоқда. Истанбул "шерлари" январь ойидаёқ таклиф билан чиқиши мумкин.
Салоҳга ҳар мавсум учун тахминан 20-22 миллион доллар ва фойдали ҳомийлик шартномалари, шунингдек, у муҳим шахс бўладиган спорт лойиҳаси таклиф қилинади.