Мадриднинг "Реал" клуби яна Ла Лига ўйинида ғалаба қозона олмади - бу сафар "Жирона" билан дуранг (1:1). "Қаймоқранглилар" чемпионатнинг кетма-кет учинчи ўйинида дуранг ўйнади ва "Барселона"ни ўтказиб юбориб, турнир жадвалидаги биринчи ўриндан маҳрум бўлди.
Журналист Пепе Альварес тарқатган хабарларга кўра, "қироллик клуби" бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Испаниялик мураббийнинг тақдири кейинги ўйинларда ҳал бўлади. Хаби Алонсонинг ўрнига фақат битта номзод бор - Зинедин Зидан. Бироқ, маълумот ҳозирча нуфузли нашрлардан тасдиқланмаган.
Хаби Алонсо жорий йилнинг ёз ойи бошида Карло Анчелотти ўрнига бошқарувни ўз қўлига олди. 3 декабрь куни жамоа Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши сафар ўйинини ўтказади.