Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таққослади.
"Профессионаллик ва жисмоний маълумотлар ҳақида гапирадиган бўлсам, мен учун Криштиану яхшироқ. Месси - Зидан каби шоумен. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услубга эга.
Роналду ишга бўлган муносабати билан ажралиб туради. Леонинг кучли томонлари кўп, аммо мен барибир Криштиануни афзал кўраман, чунки узоқ ва муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган ҳар бир киши ундан ўрнак олиши керак," - дейди интервьюда "қаймоқранглилар" сафида 1996 - 2007 йилларда тўп тепган 52 ёшли бразилиялик футболчи.
Криштиану Роналду ва Лионель Месси айни дамда "Ан-Наср" ва "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда.