Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хайр, пробкалар! Тошкент "ақлли" транспорт бошқарувига ўтмоқда!

Хайр, пробкалар! Тошкент "ақлли" транспорт бошқарувига ўтмоқда!

Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг 400 минг автомобилга мўлжалланган йўлларида кунига 1,1 миллион автомобиль ҳаракатланмоқда. Шу билан бирга, жамоат транспортининг улуши атиги 39 фоизни ташкил этади, ушбу кўрсаткич Парижда - 75 фоиз, Москвада - 69 фоиз. Албатта, сўнгги йилларда пойтахтда жамоат транспортини яхшилаш йўлида катта ишлар қилинди. Аммо ҳозирги ҳолат яна қўшимча чораларни тақозо этмоқда.

4 декабрь куни Тошкент шаҳрида транспорт тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

✅ Ечим: Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ)

Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ягона Марказнинг ташкил этилиши жуда муҳим қадам. Ушбу Марказ барча камералар, сенсорлар ва светофорлардан олинган маълумотларни бирлаштирувчи юқори технологик тизим - Интеллектуал транспорт платформасининг оператори бўлади.

✅ Бу қандай ишлайди?

Сунъий интеллект (СИ) реал вақт режимида маълумотларни таҳлил қилади, тирбандликларни башорат қилади ва светофор фазаларини жорий транспорт оқимига автоматик равишда мослаштиради.

Тизим жамоат ва махсус транспортга (тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги) устуворлик беради.

✅ 2030 йилгача кутилаётган натижалар:

🔴Йўлга кетадиган вақт 25 фоизга қисқаради

🔴Тирбандликлар 30% га камаяди

🔴Светофорларда кутиш вақти 30 фоизга қисқаради

🔴Фавқулодда хизматларнинг етиб келиш вақти 40 фоизга қисқаради

Бу Тошкентни янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланадиган замонавий, "ақлли" шаҳарга айлантириш йўлида катта қадам бўлишига шубҳа йўқ.

Киритилди: Бугун 18:22. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!