Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украина музокараларида ЕИнинг ролини нолга тенглаштирмоқчи

АҚШ Украина музокараларида ЕИнинг ролини нолга тенглаштирмоқчи

Қўшма Штатлар Украина можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар жараёнига Европа Иттифоқини қўшиш ниятида эмас. Бу ҳақда 5 декабрь куни Substack платформасида мудофаа вазири ўринбосарининг собиқ ёрдамчиси Стивен Брайан маълум қилди.

"Европаликлар ва НАТО келишувда ҳеч қандай роль ўйнамайди", деди Брайан.

Брайанга кўра, Вашингтон европалик сиёсатчиларни ўйламасдан тўсқинлик қилувчилар деб билади.

Брайаннинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ўзининг европалик ҳамкорларининг ролини чеклаш, жумладан, нозик маълумотлар алмашинувини камайтириш чораларини кўрмоқда.

Мудофаа вазири ўринбосарининг собиқ ёрдамчиси, шунингдек, агар Украина қўшинларининг тез чекиниши давом эца ва Россия шартларни белгилашга тайёрланса, Вашингтон бор эътиборини иложи бўлган нарсани сақлаб қолишга қаратади ва музокаралар натижасини максимал даражада оширишга ҳаракат қилади.

Аввалроқ, 3 декабрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европанинг Россияни мағлубиятга учратиш иштиёқини хато деб атаган эди.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!