Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский: "Украина ҳар қандай ўзгаришларга тайёр"

Зеленский: "Украина ҳар қандай ўзгаришларга тайёр"

Украина президенти Владимир Зеленский Киев Америка томони билан музокараларнинг сўнгги босқичида ҳар қандай сценарийга тайёрлигини айтди.

Украина етакчиси бу ҳақда ўзининг Telegram-каналидаги кечки мурожаатида ўз позициясини баён қилди.

Унинг эслатишича, Украина делегацияси бугун АҚШда АҚШ президенти Дональд Трамп жамоаси билан музокараларни давом эттиради ва унинг асосий мақсади Москвада АҚШ президентининг махсус элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашувда нима дейилганини аниқлашдан иборат.

Уиткофф, Кушнер ва Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ўртасидаги учрашув аввал хабар қилинганидек, Майамида бўлиб ўтади.

"Ҳозирги вазифамиз Россиядаги музокараларда айтилган гаплар ҳақида тўлиқ маълумот олишдир", деди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, Украина "барча ҳамкорларимиз билан муносиб тинчлик учун имкон қадар конструктив ишлайди".

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!