Аввалроқ Серхио Рамос "Монтеррей"ни тарк этиб, Европага қайтишга қарор қилгани маълум бўлганди. Футболчи Испания терма жамоаси сафида ЖЧ-2026да ўйнашни истамоқда.
Манбалардан бирининг маълум қилишича, Рамос ўз номзодини "Реал"га таклиф қилган. Аммо мадридликлар ҳимоячини қайтариш ҳақида ўйламаяпти. Қайд этилишича, футболчининг хизматларига АҚШ, Саудия Арабистони ва Қатар клублари қизиқиш билдирмоқда.
Серхио Рамоснинг меҳнат шартномаси 2025 йил 31 декабргача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 1 млн еврога баҳоламоқда.