Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Вэнс: "Яқин ҳафталарда Украина борасида хушхабар пайдо бўлиши мумкин"

Вэнс: "Яқин ҳафталарда Украина борасида хушхабар пайдо бўлиши мумкин"

АҚШ вице-президенти Джей Ди Вэнс 4 декабрь куни Украина можаросига оид яхши хабар яқин ҳафталарда пайдо бўлиши мумкинлигини айтди.

"Биз ҳали у ерда эмасмиз. Ўйлайманки, келгуси бир неча ҳафта ичида бу жабҳада яхши янгиликлар бўлишига умид бор", деди у NBC News телеканалига берган интервьюсида.

Вице-президентнинг қўшимча қилишича, у ва "бутун Оқ уй" Украина инқирози ҳалигача ҳал этилмаганидан ҳафсаласи пир бўлган.

Трамп маъмурияти бу можарони ҳал қилиш анча содда вазифа бўлишига ишонди, деб таъкидлади Вэнс.

2 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Кремлда музокара ўтказди. Учрашув беш соатдан кейин якунланди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!