Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистонга келди

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммит ишида қатнашиш учун бугун, 2 апрел куни Европа кенгаши президенти Антониу Кошта мамлакатимизга ташриф буюрди.

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистонга келди

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа кенгаши президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Киритилди: 09:24 02.04.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!