ЕИ раҳбарияти махсус ҳарбий амалиётда иштирок этган Россия фуқароларининг иттифоқ мамлакатлари ҳудудига киришини тақиқлаш таклифини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас маълум қилди.
«ЕИнинг кўплаб вакиллари буни қўллаб-қувватламоқда, чунки бундай шахслар хавфсизликка таҳдид солади», — дея Калласнинг сўзларини келтиради Интерфакс.