Филиппин жанубидаги Магинданао провинциясида Шариф Агуак мери Аҳмад Ампатуан уюштирилган суиқасдда омон қолди.
Бу ҳақда Филиппин давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, номаълум шахслар икки транспорт воситасидан иборат карвонга ҳужум қилиб, минивендан транспорт воситаларига қарата ўқ узган. Амалдор зирҳли транспорт воситасида бўлгани учун жароҳат олмаган. Бироқ, икки хавфсизлик ходими ўқ отиш натижасида яраланган.
Гумонланувчилар қочишга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган. Пистирмада иштирок этган уч гумонланувчи отишмада ўлдирилган.
"Мэр хавфсиз", деди унинг ёрдамчиси Анвар Куит Эмблава журналистларга.
Ампатуан сўнгги беш йил ичида иккита суиқасд уринишидан омон қолган.