Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши тайёрланаётган 17-санкциялар пакетига кирадиган барча чекловларнинг қарийб ярми Франция томонидан ишлаб чиқилган.
Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро France Inter радиостанцияси эфирида маълум қилди.
"Европаликлар, ўз навбатида, бир неча ҳафтадан бери янги санкциялар пакети устида ишламоқда. Биз бунга ўз ҳиссамизни қўшдик: менинг вазирлигим ҳатто амалда қабул қилинган ушбу санкциялар пакети учун таърифларнинг ярмини шакллантирди," - деди у.