Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа инвестиция банки мудофаани кўпроқ молиялаштиришга чақирилди

A A A
Европа инвестиция банки мудофаани кўпроқ молиялаштиришга чақирилди

Германия, Франция ва ЕИга аъзо яна 12 давлат Европа инвестиция банки (ЕИБ) президенти Наде Кальвиньо, Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель, Бельгия Бош вазири Александер Де Кроога мактуб йўллаб, мудофаага ажратиладиган маблағни кўпайтириш ҳамда янги стратегия ишлаб чиқишга чақирди.

“Bloomberg” ёзишича, мактубда ЕИБ мудофаа билан боғлиқ йўналишларни молиялаштиришни кучайтириш билан боғлиқ турли имкониятларни ўрганиши кераклиги, шунингдек мудофаа саноатини кредитлаш ва чеклов сиёсатини қайта кўриб чиқиши зарурлиги ҳам айтилган.

Ҳужжатни Болгария, Германия, Дания, Италия, Латвия, Литва, Нидерландия, Польша, Руминия, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция ва Эстония етакчилари имзолаган.

21-22 март кунлари бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида хавфсизлик масаласи, жумладан ЕИБнинг мудофаа соҳасида тутган ўрни муҳокама қилинади.

Киритилди: 13:33 18.03.2024. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!