Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Европа дипломатлари Лавров билан бирга суратга тушишдан бош тортди

Европа дипломатлари Лавров билан бирга суратга тушишдан бош тортди

АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтказилган G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида дипломатик келишмовчилик юзага келди. Бир қатор давлатлар вакиллари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бирга суратга тушишдан бош тортди.

30 октябрь куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио раислигида бошланган учрашувда Европа давлатлари, шунингдек, Австралия ва Канада вакиллари анъанавий жамоавий суратга тушишга эътироз билдирган. Натижада ташкилотчилар маросимни бекор қилди.

АҚШ Давлат департаменти бу қарорни суратга тушиш атрофидаги келишмовчиликлар асосий музокараларга халақит бермаслиги учун қабул қилганини маълум қилди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибанд йиғилишда Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини танқид қилиб, Москвага нисбатан иқтисодий ва дипломатик босимни кучайтиришга чақирди.

«Бу урушда ким тажовузкор эканини ҳаммамиз яхши биламиз», — деди британиялик дипломат.

Милибанд G20 давлатлари Украинада адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлади.

Эътиборлиси, аввалги йилларда G20 йиғилишларига таклиф этиб келинган Украина делегацияси бу галги учрашувда иштирок этмади. АҚШ томони бу қарорни йиғилишга фақат ташкилот аъзоларини таклиф қилиш сиёсати билан изоҳлади.

Киритилди: Бугун 13:44. Ўқилди: 107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!