Politico нашри маълумотларига кўра, Киев янги чекловлар лойиҳаси 2026 йил охиригача Европа Иттифоқи давлатларига тақдим этилишини кутмоқда.
Европа комиссияси Россияга қарши 23-санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади. Politico нашри хабар беришича, янги чекловлар Россиянинг нефт сотишдан оладиган даромадларини янада камайтиришга қаратилган.
Нашрга кўра, бу қарор Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасида Россия дизелини сотиш бўйича келишув тузилгани ҳақидаги хабарлар фонида қабул қилинган.
Европа етакчилари, шунингдек, Россияга босимни кучайтириш ҳамда унинг нефт ва нефт маҳсулотлари савдосидан оладиган даромадларига қарши қўшимча чоралар кўриш масаласини муҳокама қилиш ниятида.