Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Евроиттифоқ бизсиз омон қололмайди — Украина бош вазири

Евроиттифоқ бизсиз омон қололмайди — Украина бош вазири

Денис Шмигал бундай фикрни Politico нашри учун ёзган мақоласида кайд етган.

Шмигал маълум қилишича, Украина Европа Иттифоқи учун ҳаётий муҳим деб ҳисобланувчи 30 турдаги фойдали ресурсларнинг 22 тасига эга. Мамлакат уран захиралари бўйича Европада биринчи ўринда туради ва уран экспорт қила олади. Шунингдек, Европадаги энг йирик литий захираларига эга. Титан заҳиралари бўйича эса дунёдаги энг йирик 10 давлат қаторига киради, бу эса Украинага Европа бозорида Россия титанини алмаштириш имконини беради.

Бундан аввал АҚШ давлат котиби Марко Рубио америкаликларга "Украинанинг барча табиий ресурслари" кераклигини айтган эди.

Киритилди: 21:24 14.02.2025. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!