Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти ёмғир ёғади, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, Устюртда кечаси 10-15, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), айрим туманларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим туманларда кучли ёмғир ёғади, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, баъзи жойларда 23-25 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим туманларда кучли ёмғир ёғади, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, баъзи жойларда 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечқурун бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, айрим туманларда кучайиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво масссалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
24-27 февраль кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, 25-27 февраль кунлари қорга айланади) бўлади. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.
Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, баъзи жойларда 23-25 метргача кучайиши мумкин.
26-27 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.