АҚШ президенти Доналд Трамп Қатар раҳбарияти билан 1,2 триллион долларлик иқтисодий ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гап, хусусан, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ҳақида ҳам кетмоқда. АҚШ маъмуриятининг маълум қилишича, имзоланган битимлар «Американи янги Олтин давр йўлига олиб чиқади».
«Бугун президент Доналд Трамп Қатарда мамлакат раҳбарияти билан 1,2 триллион доллардан ортиқ иқтисодий ҳамкорлик битимини имзолади», — дейилади хабарда.
Оқ уйнинг ҳисоблашича, ушбу битимлар «келажак авлодлар учун инновациялар ва фаровонликни таъминлайди, Америка ишлаб чиқариш ҳамда технологик етакчилигини мустаҳкамлаб, мамлакатни янги Олтин аср сари йўналтиради».
Бундан ташқари, Qatar Airways авиакомпанияси Boeing концерни билан 160 та самолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. АҚШ президенти Доналд Трампга кўра, ушбу битим 200 миллиард долларга баҳоланмоқда.