Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг айтишича, дипломатия - бу профессионал иш, Владимир Зеленский каби талаблар билан микрофонга қичқириш эмас.
"Дипломатия - бу фол очиш учун эмас, балки бажариш учун керак. Бажариш учун эса буни профессионал тарзда бажариш керак. Профессионал жиҳатдан эса - бу Зеленский микрофонга бақириб, Путиннинг шахсан ўзи келишини талаб қилгани каби эмас, балки ҳақиқий ишлар билан шуғулланишни англатади," - деди вазир Дипломатик клуб йиғилишида.