Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган расмий делегация таркибини тасдиқлади. Кремл матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фармойишга кўра, музокаралар 15 май куни Истанбулда старт олади.
Делегацияга Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилади. Шунингдек, унинг таркибида ТИВ вазири ўринбосари Михаил Галузин, Бош штаб бошқармаси раҳбари Игор Костюков ва Мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ҳам қатнашади.
Путин, шу билан бирга, махсус экспертлар гуруҳини ҳам тасдиқлади. Улар орасида РФ Қуролли кучлари Бош штаби ахборот бошқармаси бошлиғи ўринбосари Александр Зорин, президент маъмуриятидаги гуманитар сиёсат бўйича бошқарма раҳбарининг ўринбосари Елена Подобреевская, Россия ТИВдаги МДҲ мамлакатлари бўйича иккинчи департамент директори Алексей Полишук ва Мудофаа вазирлигининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўринбосари Виктор Шевцов каби юқори лавозимли шахслар бор.
Эътиборлиси шундаки, фармойишда Путиннинг исми тўғридан тўғри тилга олинмаган.