НАТО бош котиби Марк Рютте мудофаа саноатини ривожлантиришда "Россиянинг катта муваффақиятлари"дан хавотирда. Ҳарбий альянс раҳбари блок мамлакатларини бу муаммо билан шуғулланишга чақирди.
Марк Рюттенинг сўзларини РИА Новости келтириб ўтди.
Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш масаласи президент Владимир Путин томонидан Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан учрашувда кўтарилганига кўп бўлгани йўқ.