Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоминаийнинг аҳволи ҳақида тафсилотлар очиқланди

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоминаийнинг аҳволи ҳақида тафсилотлар очиқланди

Reuters агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Эроннинг янги олий раҳбари, 56 ёшли Мужтабо Хоминаий юзи ва оёқларидан олган оғир жароҳатлардан сўнг тикланиш жараёнини бошдан ўтказяпти. Шунга қарамай, у қарор қабул қилиш қобилиятини сақлаб қолган ва Вашингтон билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар каби муҳим масалаларни шахсан назорат қилмоқда.

Мужтабо Хоминаий отаси Оятуллоҳ Али Хоминаий ва оила аъзолари ҳалок бўлган АҚШ-Исроил авиазарбасидан бери омма олдида кўриниш бермаган. Хабарларга кўра, ўша ҳужумда унинг юзи жиддий шикастланган ва бир ёки иккала оёғидан оғир жароҳат олган. Эрон давлат телевидениеси уни тайинловдан сўнг "жонбоз" деб атаган бўлса-да, расмий Теҳрон жароҳатлар даражаси ҳақида батафсил маълумот бермаяпти.

АҚШ разведкаси ва Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам Хоминаийнинг "яраланган ва юзи шикастланган" бўлиши мумкинлигини тасдиқламоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мужтабо Хоминаий Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари (ИИКҚ) билан яқин алоқалари туфайли отасининг қатъий сиёсатини давом эттириши мумкин, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 1723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!