Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Эроннинг ядровий қурол яратишга қаратилган “тизимли дастури” борлигига оид маълумотлар йўқ — МАГАТЭ раҳбари

Эроннинг ядровий қурол яратишга қаратилган “тизимли дастури” борлигига оид маълумотлар йўқ — МАГАТЭ раҳбари

Рафаэл Гросси бу ҳақда CNN телеканалига берган интервюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, агентлик томонидан тўпланган маълумотлар ҳарбий ҳаракатлар учун асос бўлиши эҳтимолдан йироқ”.

"Бошланган ҳарбий ҳаракатларнинг сабаби сиёсий қарор бўлиб, МАГАТЭ томонидан берилган баёнот ва маълумотлар билан боғлиқ эмас", — дея таъкидлади Гросси.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Эронни биринчи марта нишонга олганида, МАГАТЭ ҳисоботига таяниб, Эрон ядровий қуролга эга бўлмаган давлатлар учун белгиланган меъёрлардан юқори даражада уран бойитаётганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Эрон "ядровий қурол яратишга жуда яқин" эканини айтганди. Бироқ, АҚШ разведкаси Эрон ҳали ядровий қурол яратиш қарорини қабул қилмаганини ва ундан анча йироқлигини билдирган.

Киритилди: 12:28 20.06.2025. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!