The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.
Маълумотларга кўра, ҳужум нишони тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи Stryker Corporation компанияси бўлган.
Айтилишича, хакерлар компания қурилмаларига масофадан кириш имкониятига эга бўлган. Улар ўн минглаб тиббий ускуналардаги маълумотларни ўчириб юбориши мумкинлиги ҳам қайд этилмоқда.
Ҳозирча ҳодиса оқибатлари ва зарар кўлами бўйича қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.