Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ядро обектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бор!

Эрон ядро обектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бор!

Менга 'Эрон—Исроил' ўртасидаги кескинликлар, бўлиб ҳам "Исроил томондан Эроннинг ядровий объектлари, уран кон захираларига ракета зарбалари фонида ўша объектларда қандайдир радиоактив катастрофалар бизнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир этадими?" деган саволлар келиб тушмоқда.

“Ҳа, таъсир бор. Бордию радиоактив нурланиш фаоллашса, муайян об—ҳаво шароитларида ана ўша ҳудудлардаги радиоактив нур бизнинг Ўзбекистонга кириб келиши мумкин. Бу, Ўзбекистонга кириб келувчи ва ривожланувчи 15 синоптик жараённинг 2—3 тасида рўй беради” дейди иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов.

Ушбу жараёнлар 11 ва 13-тур синоптик жараёнлари дейилади. Бу икки жараён ёз ойларида бизни минтақада ҳукумрон жараёнлар экани инобатга олинса, ҳозирги шароитда Эрон ҳудудларидаги оқимларнинг бизнинг минтақага тўсиқларсиз бемалол кириб келишини тахмин қилиш мумкин.

Бекорга халқ орасида ёз ойларидаги иссиқликлар "бизга Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан кириб келади" деган гап оммалашмаган.

Киритилди: Бугун 11:47. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!