Агентликнинг хабар беришича, президент Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исроил Эронга ҳужум бошлаганидан кейин бир неча бор телефон орқали суҳбатлашган.
"Улар инқироздан “дипломатик йўл билан чиқиш” имкониятини излашган, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Ароқчи Уиткоффга Исроил Эронга ҳужумларини тўхтатмагунча Теҳрон “ядро келишуви” бўйича музокараларга қайтмаслигини айтган.
Шунингдек, агар Вашингтон Исроилга босим ўтказса, Теҳрон “ядро масаласида” айрим муросаларга тайёрлигини билдирган.