Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон уранни бойитишни қисқартириш учун шарт қўймоқда

Эрон уранни бойитишни қисқартириш учун шарт қўймоқда

Эрон уранни бойитиш даражасини пасайтиришга тайёрлигини билдирди, бироқ бир шарт билан - Теҳрон АҚШнинг ядровий келишувдан қайта чиқиб кетмаслигига кафолат талаб қилмоқда.

Бу ҳақда Reuters Эрон расмий вакилига асосланиб хабар бермоқда.

Унинг айтишича, Эрон АҚШ билан эҳтимолий келишув доирасида центрифугаларни демонтаж қилмайди ва уранни бойитишдан бутунлай воз кечиш ниятида эмас.

Амалдор, шунингдек, Эроннинг ракета дастури ядровий келишув доирасига кирмаслигини ва Вашингтон билан бўлажак музокаралар мавзуси бўлмаслигини таъкидлади.

12 апрель куни Уммон давлатида Эрон ва АҚШ ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури ва санкцияларни бекор қилиш бўйича билвосита музокараларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Эрон томонидан ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи, АҚШ томонидан эса президентнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этди.

Киритилди: 22:04 18.04.2025. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!