Саудия Арабистонида ўз элчихонаси ва консуллигининг қайта очилишига тайёргарлик кўриш учун Эрон делегацияси чоршанба куни Риёзга келди.
«Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик фаолиятни қайта бошлаш тўғрисидаги келишувни амалга оширишга мувофиқ... Эрон техник делегацияси чоршанба куни тушда Риёз шаҳрига етиб келди ва Саудия Арабистони расмийлари томонидан кутиб олинди», дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги котиби Носир Канъоний баёнотида.
«Эрон делегацияси Риёздаги элчихона ва Жиддадаги бош консулхонани қайта очиш, шунингдек, Эроннинг (Жиддада жойлашган) Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили фаолияти учун зарур чораларни кўради», деди у.
Бу эълон Саудия Арабистони делегациясининг Эрон пойтахтига худди шундай ташриф билан бўлганидан бир неча кун ўтиб, нотинч минтақада барқарорлик ўрнатишга ваъда берган икки ҳукумат ташқи ишлар вазирлари ўртасида Хитойда бўлиб ўтган тарихий учрашувдан сўнг эълон қилинди.